Москвадаги парадга борадиган хорижий меҳмонлар рўйхати маълум бўлди

Бугун 20:351 дақиқа

Хавфсизлик нуқтаи назаридан «оператив вазият» сабаб деб кўрсатилаётган бу йилги тадбирлар оғир ҳарбий техникаларсиз ва қисқартирилган форматда ўтказилиши кутилмоқда.

Москвадаги парадга борадиган хорижий меҳмонлар рўйхати маълум бўлди

Кремл 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган тантаналарда иштирок этишини тасдиқлаган хорижий меҳмонлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Асосий рўйхат қуйидагича:

- Александр Лукашенко - Беларус президенти;

- Бадра Гунба – тан олинмаган Абхазия президенти (рафиқаси билан);

- Алан Гаглоев – тан олинмаган Жанубий Осетия президенти;

- Тҳонглоун Сисулит - Лаос президенти;

- Султон Иброҳим - Малайзиянинг олий ҳукмдори (қироли);

- Роберт Фицо - Словакия бош вазири;

- Босния ва Ҳерцеговина таркибидаги Серб Республикаси раҳбарияти: Синиша Каран (президент), Ненад Стевандич (Халқ мажлиси раиси, рафиқаси билан), Милорад Додик (Мустақил социал-демократлар иттифоқи партияси раҳбари, рафиқаси билан).

Бу ўтган йилга нисбатан камтарона рўйхатдир. 2025 йилги юбилей тантаналарида Хитой раиси Си Жинпинг, Бразилия президенти Лула да Силва ва бошқалар билан бирга 30 га яқин етакчи бор эди.

Бу йилги парад қисқартирилган форматда - «оператив вазият» туфайли оғир ҳарбий техникаларсиз ўтказилади.

Масалан, Фицо Номаълум аскар қабрига гул қўйишни режалаштирмоқда, аммо параднинг ўзида иштирок этмаслиги мумкин.

Теглар

Мавзуга оид