
2025 йилда 9,7 млн йўловчи самолётларда ташилган
Bugun 13:551 daqiqa
Бу кўрсатгич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда деярли 3,7 млн нафар йўловчига ошган.

2025 йилда ҳаво транспорти орқали 9,7 миллион йўловчи ташилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда ҳаво транспортида бир кунда ўртача 26,4 минг нафар йўловчи ташилган.
Маълумот учун, 2024 йилда самолётлар орқали 6 млн йўловчи ташилган. 2025 йилда бу кўрсатгич деярли 3,7 млн нафар йўловчига ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда метрополитен орқали 286 миллиондан зиёд йўловчи ташилгани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги беш йил давомида метрополитендан фойдаланувчилар сони жадал ошиб, кўрсаткич етти баробардан ортиқ ўсишни қайд этган.





