add

2025 йилда дунёдаги энг бой 500 одам умумий бойлигини рекорд даражада оширди

Bugun 08:283 daqiqa

«Bloomberg» нашри ҳисоботига кўра, бойлар активларининг қимматлашуви натижасида 2,2 трлн долларга бойиди

2025 йилда дунёдаги энг бой 500 одам умумий бойлигини рекорд даражада оширди

2025 йил дунёдаги энг бой инсонлар учун мисли кўрилмаган молиявий ютуқлар йили бўлди. «Bloomberg» миллиардларни баҳоловчи индексига кўра, дунёдаги 500 нафар энг бой шахс жорий йилда ўз умумий бойлигини 2,2 трлн долларга оширди. Бу ўсиш жаҳон бўйлаб фонд бозорлари, криптовалюта ва қимматбаҳо металлар сингари барча турдаги активлар қийматининг кескин кўтарилиши туфайли рўй берди.

 

Даромад динамикаси

Умумий бойлик миқдори 11,9 трлн долларга етди. Бу ўсишда 2024 йил охирида Доналд Трампнинг АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонгани муҳим рол ўйнади. Апрел ойида тарифлар юзасидан юзага келган хавотирлар ва бозордаги кескин пасайиш қисқа муддатга даромадларга салбий таъсир этди. Бироқ йил охирига келиб барча йўқотишлар тўлиқ қопланди.

 

Йилнинг энг катта ютуқ ва йўқотишлари

Ларри Эллисон.  Бойлиги: 249,8 млрд доллар.

Йиллик даромади: 57,7 млрд доллар.

«Oracle» компанияси ҳаммуассиси, 81 ёшли Эллисон сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳаларга шахсан раҳбарлик қилмоқда. 10 сентябрь куни «Oracle»нинг чораклик ҳисоботи эълон қилингач, компаниянинг СИ соҳасидаги режалари жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинди ва Эллисон бойлиги бир кунда 89 млрд долларга ошди. Бу «Bloomberg» тарихида қайд этилган энг катта бир кунлик ўсиш бўлди. Шунингдек, у медиасоҳада ҳам фаол иштирок этмоқда: «Warner Brosers»ни 108 млрд долларга сотиб олиш бўйича ўғли Дэвиднинг ҳужумкор таклифига шахсан кафиллик берди.

 

Илон Маск. Бойлиги: 622,7 млрд доллар.

Йиллик даромади: 190,3 млрд доллар.

2024 йил сайлов кампаниясининг энг йирик донори сифатида Маск Вашингтонда фаол бўлди. Унинг ташаббуси билан ҳукумат агентликларида бюджет қисқариши ва иш ўринлари камайтирилди. Бу ҳолат «Tesla» акцияларига салбий таъсир кўрсатди. Бироқ Маскнинг бойлиги Трамп билан очиқ тортишувдан сўнг тикланди. «SpaceX» компаниясидаги акциялар ички савдоси компанияни дунёдаги энг қиммат хусусий компанияга айлантирди. «Tesla» акциядорлари эса унга келгусида триллионерга айланиш имконини берувчи янги мукофот пакетига овоз беришди.

 

Жина Райнҳарт. Бойлиги: 37,7 млрд доллар.

Йиллик даромади: 12,6 млрд доллар.

Австралиянинг энг бой инсони Райнҳарт бу йил глобал даражадаги геосиёсий талашувлар фонида камёб ер металларига бўлган талабдан фойда кўрди. Унинг «Hancock Prospecting» хусусий компанияси Хитойдан ташқаридаги энг йирик камёб металл портфелини тўплаб, ўзини электромобил ва чип ишлаб чиқариш каби соҳаларда стратегик таъминотчи сифатида намоён этмоқда.

 

Доналд Трамп ва унинг оиласи. Соф бойлиги: 6,8 млрд доллар

Йиллик даромади: 282 млн доллар.

Трамп оиласи 2024 йилдаги сайловолди фаолияти пайтида криптовалюта ва блокчейн лойиҳалар орқали бойликни 70 фоизга оширди. Улар Трамп номи билан аталган токенларни чиқариб, қисқа муддатда 200 млн доллар даромад қилди. Шунингдек, «World Liberty Financial» криптоплатформаси асосчиларидан бирига айланди.

 

Йилнинг йирик йўқотувчилари

Мануэл Виляр. Соф бойлиги: 10 млрд доллар.

Йиллик йўқотиши: 12,6 млрд доллар

Филиппинлик девелопер Виляр компанияси акциялари 80 фоизга пасайгач, бир неча кунда 18 млрд бойлигини йўқотди. Бу компаниянинг молиявий ҳисоботларни яширгани билан боғлиқ можаролар фонида содир бўлди.

 

Боб Пендер ва Майк Сейбл. Ҳар бирининг бойлиги: 7 млрд доллар.

Умумий йўқотишлар: 17,7 млрд

 

Майкл Сейлор. Соф бойлиги: 3,8 млрд доллар.

Йўқотиши: 2,6 млрд доллар.

 

Ван Син. Соф бойлиги: 7,9 млрд доллар.

Йўқотиши: 3,5 млрд доллар.

Teglar

Mavzuga oid

2025 йилда дунёдаги энг бой 500 одам умумий бойлигини рекорд даражада оширди | Vaqt.uz