add

2025 йилда Ўзбекистонда кибержиноятлар ортидан 1,9 трлн сўм ўғирланди

Bugun 10:351301 daqiqa

Жорий йилда криптоактивлар айланмаси билан боғлиқ 2 мингдан зиёд жиноят фош этилди ва шу орқали 76 млрд сўм маблағнинг мамлакатдан ноқонуний чиқиб кетишига чек қўйилди.

2025 йилда Ўзбекистонда кибержиноятлар ортидан 1,9 трлн сўм ўғирланди

2025 йилда кибержиноятлар Ўзбекистонда энг долзарб хавфлардан бирига айланди. Ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашрапов 23-декабр кунги матбуот анжуманида маълум қилишича, жорий йилда кибержиноятчилар фуқароларнинг 1,9 трлн сўм маблағини ноқонуний йўл билан ўзлаштирган.

«Охирги беш йил ичида мамлакатда кибержиноятлар сони 11 баробарга ошиб, 4 865 тадан 62 440 тага етган. Ушбу жиноятлар натижасида фуқароларга жами 3,73 трлн сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Шу сумманинг қарийб ярми — 1,89 трлн сўми жорий йилнинг 11 ойига тўғри келади» деди Ашрапов.

Кибержиноятларнинг олдини олиш мақсадида махсус рақамли лаборатория ташкил этилган. Шу доирада банк карталаридан ноқонуний пул ечишга хизмат қилган 483 та энг хавфли фишинг дастури аниқланиб, уларнинг фаолияти тўхтатилган.

Криптоактивлар айланмаси билан боғлиқ 2 424 та жиноят фош этилиб, натижада 76 млрд сўм маблағнинг мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишига йўл қўйилмаган. Шунингдек, фирибгарликка ва жамоат тартибига таҳдид солувчи минглаб интернет-ресурслар ҳам блокланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатда содир этилган жиноятларнинг 42 фоизи кибержиноятлар ҳиссасига тўғри келган.

Teglar

Mavzuga oid