add

2025 йилда солиқ тушумлари кутилганидан кўп бўлди

30.01.2026 | 13:352 daqiqa

Ўзбекистонда 2025 йил якунларига кўра, давлат бюджетига тушган солиқ ва мажбурий тўловлар кескин ўсиб, прогноз қилинганидан сезиларли даражада юқори кўрсаткич қайд этилди.

2025 йилда солиқ тушумлари кутилганидан кўп бўлди

Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилда республика бюджетига жами 247,8 трлн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тушумлар таъминланди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 24 фоизга кўп бўлди.

Тушумлар таркибида энг катта улуш фойда солиғи ҳиссасига тўғри келиб, у 72,3 трлн сўмни ташкил этди ва 37 фоиз ўсишни қайд этди. Қўшилган қиймат солиғи бўйича 45,2 трлн сўм тушум таъминланиб, ўсиш суръати 14 фоизни ташкил қилди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 42,4 трлн сўмга етди ва 20 фоизга ўсди.

11

Тушумлар таркиби

Табиий ресурслар билан боғлиқ солиқлар ҳам юқори динамикани намоён қилди. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 25,8 трлн сўмга етди ва 28 фоизга ошди. Акциз солиғи 20 трлн сўмни ташкил этиб, 13 фоиз ўсиш қайд этилди. Ер солиғи 10 трлн сўм, мол-мулк солиғи эса 8 трлн сўм ҳажмида тушум келтирди.

Шунингдек, солиқсиз тушумлар ҳам сезиларли ўсиб, 19,5 трлн сўмни ташкил қилди. Бу тоифага дивидендлар, божлар, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловлар киради. Айланмадан олинадиган солиқ 3,1 трлн сўм, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ эса 1,4 трлн сўм даражасида қайд этилди.

Режа ва реал тушумлар

2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнозига кўра, бевосита солиқлар 100,3 трлн сўм, билвосита солиқлар 104,7 трлн сўм, ресурс тўловлари ва мол-мулк солиқлари 38,7 трлн сўм бўлиши режалаштирилган.

22

Реал тушумлар таҳлили шуни кўрсатадики, фойда солиғи, жисмоний шахслар даромад солиғи ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ режадаги кўрсаткичлардан сезиларли юқори бажарилган. Билвосита солиқлар, хусусан, ҚҚС ва акциз солиғи бўйича ҳам реал тушумлар кўп бўлганлиги кузатилди.

Teglar

Mavzuga oid