Абдулла Арипов Имомали Раҳмон билан учрашди

17.02.2026 | 21:372 daqiqa

Шу кунларда 74 ёшли Президентнинг соғлиғи ва Хитойга даволанишга кетгани бўйича миш-мишлар тарқалганди.



Бугун, 17 фуврал куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

rahmon

Суҳбат давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинган.

Уларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш йўллари кўриб чиқилган. Ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорлик кўрсаткичлари ўсишининг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилган.

Учрашувда ўтган 2025 йилда икки томонлама савдо ҳажми 504 миллион АҚШ долларидан ошгани ва бу кўрсаткични янада кўпайтириш имкониятлари ва ресурслари мавжудлиги кўриб чиқилган.

«Шу нуқтаи назардан, Миллат пешвоси саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва ўзаро манфаатли бошқа соҳаларда ушбу жараённи янада илгари суриш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатиб ўтди. Томонлар, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар», - дейилади хабарда.

«Президентнинг ғойиб бўлиши»

73 ёшли Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг қарийб икки ҳафта давомида жамоатчилик кўзидан йўқолиб қолиши унинг саломатлиги борасидаги турли тахминларга сабаб бўлди. Расмий манбалар 17 кун давомида фақат чекланган маълумотлар билан кифояланган бир пайтда, айрим ОАВлар давлат раҳбарининг соғлиғи ёмонлашгани ва у даволаниш учун Хитойнинг Хайнан оролига сафар қилганини хабар қилди. Узоқ йиллардан бери юқори қон босими ва юрак етишмовчилиги каби касалликлардан азият чекиши айтиладиган Раҳмоннинг бу галги «танаффуси» ворислик масаласини ҳам кун тартибига чиқарди; унинг ўғли Рустам Имомали ҳозирда асосий сиёсий меросхўр сифатида кўрилмоқда.

Тиббий манзилнинг ўзгариши

Агар Имомали Раҳмоннинг даволаниш учун айнан Хитойни танлагани тасдиқланса, бу Марказий Осиё етакчилари учун янги йўналиш бўлиши мумкин. Илгари минтақа раҳбарлари тиббий ёрдам учун асосан Москва ёки Ғарб давлатларига таяниб келишган бўлса, Пекиннинг танланиши Хитойнинг минтақадаги таъсири нафақат иқтисодий, балки шахсий ишонч даражасида ҳам ортиб бораётганини англатади.

Teglar

Mavzuga oid