АҚШ «Green card» учун янги чекловларни жорий этмоқда

Bugun 08:551 daqiqa

Энди АҚШ'да вақтинчалик яшаб турган чет эл фуқаролари «Green card» учун ҳужжатларни мамлакат ичида эмас, балки ўз ватанидаги Америка элчихонаси орқали топшириши шарт бўлади.

АҚШ «Green card» учун янги чекловларни жорий этмоқда

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати янги сиёсат жорий этилганини маълум қилди. Янги тартибга кўра, мамлакатда вақтинча яшаб турган хорижликлар энди фақат истисно ҳолатлардагина АҚШ ҳудудининг ўзида мақомини ўзгартириб, доимий яшаш ҳуқуқини олиши мумкин.

Идора маълумотларига кўра, доимий яшаш мақоми учун мурожаат қилувчиларнинг асосий қисми энди ҳужжатларни АҚШ ташқарисидаги консуллик муассасалари орқали расмийлаштириши талаб қилинади. Шунингдек, янги ёндашув иммиграция қонунчилигининг дастлабки мақсадларига мос келиши ҳамда мавжуд тизимдаги бўшлиқлардан фойдаланиш ҳолатларини қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Идора вакили Зак Келлернинг айтишича, АҚШда вақтинча бўлиб турган хорижликлар фавқулодда ҳолатлардан ташқари ҳолларда ариза бериш учун ўз давлатларига қайтиши керак бўлади.Унинг таъкидлашича, аввалги тизим айрим ҳолатларда муаммоларни келтириб чиқарган. Хусусан, АҚШ ичида «Green card» расмийлаштириш бўйича рад жавобини олган баъзи шахслар мамлакат ҳудудида ноқонуний қолиб кетган.

Янги қоидалар асосан ноиммиграцион визалар эгалари — талабалар, сайёҳлар ва вақтинчалик ишчиларга тааллуқли бўлади.

Шу билан бирга, мақомни ўзгартириш бўйича қарорлар ҳар бир ҳолат юзасидан алоҳида кўриб чиқилади. Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимлари ҳар бир мурожаатнинг барча жиҳатларини баҳолаши белгиланган.

Teglar

Mavzuga oid