add

«Аввал иқтисод...» #7: Стратегия-2030, пасайган инфляция, ташқи қарз ва одамлар қарзи

Kecha 15:551 daqiqa

Иқтисодчи Отабек Бакиров билан ҳафталик таҳлилий кўрсатувнинг навбатдагисида Стратегия-2030га киритилаётган ўзгаришлар, инфляциянинг пасайгани, ортиб бораётган ташқи қарз ва одамларда қарз юкининг ортаётгани ва бошқа мавзулар таҳлил қилинди.


Стратегия-2030 янгиланади. Янги марралар ва янги вазифалар қўйилмоқда. Янги марралар ичида ижро қилиш имконлиси ва мураккаблари ҳам бор. Ижро қилиниши имконсиз марралар нима бўлади? Нега энергетика вазирлиги газ қазиб олиш ҳажмини пасайтиришни белгиламоқда?

2025 йилда инфляция 7,3 фоизга тушди. Энергетик муаммолар таъсирисиз инфляция қанча бўлган бўларди? Қайси товар ва хизматлар юқори суръатда қимматлашмоқда.

Хўш, инфляция пасаймоқда. Бунинг ортида 2026 йилда Марказий банкнинг асосий ставкаси ҳам пасаядими?

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 1 ноябр ҳолатига 75 млрд долларга етди. 2025 йил якунига 80 млрд доллардан ошиши мумкин. Қозоғистон қарзи эса 171 млрд доллардан ошди. Қозоғистон ва Ўзбекистон қарз мундарижасининнг фарқи қандай?

Қарз балоси. Банклардан кредит олган 61 фоиз қарздорларда қарз қайтариш бўйича муаммолар мавжуд. Бу қандай оқибатлар келтириб чиқармоқда. Осонгина қарз олиш ёшларнинг онгини қандай заҳарламоқда.

Teglar

Mavzuga oid