add

«Аввал иқтисод...» #9: Минимал истеъмол харажатлари, «Yandex Go» комиссияси ва онлайн фирибгарлар

25.01.2026 | 16:201 daqiqa

Иқтисодчи Отабек Бакиров билан ҳафталик иқтисодий таҳлилий кўрсатувнинг навбатдагисида Минимал истеъмол харажатларини қандай ошириш, такси нархларининг ошиши сабаблари ва оқибатлари, онлайн фирибгарларга қарши янги тартиб ва бошқа мавзулар таҳлил қилинди.


Минимал истеъмол харажатлари анъанавий тарзда 20 январдан оширилмади. Камбағаллик кўрсаткичи қандай бўлиши керак? Нега Тошкент шаҳридаги туман ва узоқ ҳудудлардаги туманларда минимал истеъмол харажатлари фарқли бўлиши керак. Унда нималар ҳисобга олинмаяпти?

Метан тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар қачонгача давом этади? Нега бу борада ахборот берилмаяпти.

Қишнинг совуқ кунларида метан тортилиб қолгани сабабли, такси ҳайдовчилари қиммат бензинда ҳаракатланишга мажбур бўлишмоқда. Бу эса йўлкира нархининг кескин кўтарилишига олиб келмоқда ва бундан энг кўп фойда қиладиган «Yandex Go» агрегатори бўлмоқда. Хўш, агрегатор комиссияси нега чекланмаяпти?

Авиацияни ривожлантириш учун лоукостерлар Ўзбекистонга киритиладими? Шундай қилинса маҳаллий қатновларнинг янада ривожланиши ва авиачипталарнинг, авиаёнилғилар нархининг пасайишига олиб келиши ҳақида.

Кибержиноятлар ҳажми 68 баробарга ошган. Онлайн фирибгарлардан ҳимоя қилиш учун янги тартиб ишга туширилмоқда. Бир кун давомида фақат битта банкдан онлайн кредит расмийлаштириш мумкин бўлади.

Teglar

Mavzuga oid