Бир қатор ҳудудларга сел келиш хавфи эълон қилинди
16–17 феврал кунлари кучли ёмғирлар туфайли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда 16–17 феврал кунлари кутилган ёмғирлар сабаб қатор вилоятларнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор ахборот берди.
Жумладан:
— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
— Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Мутахассислар тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда. Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, пастқам ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжуд.
Шунингдек, бугун, 16 февраль кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.





