Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат +37 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет 6-7 июн кунлари мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
© vaqt.uz6-7 июн кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилиши мумкин.
Жума куни кундузи Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +28...+33 даража атрофида, жанубда +34...+36 даражагача бўлади.
6-7 июн кунлари Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 6 июнда Фарғона водийси вилоятлари ва 7 июнда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи +34...+37 даражагача етади. Шамол секундига секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Республиканинг шимолида 7 июнда 20-22 метргача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-7 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида жума кунининг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +30...+32 даража бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунига ҳарорат шанба куни +30...+32 даража, якшанба куни +34...+36 даража бўлади. Шамол секундига 3-8 метр тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 метргача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.





