Дамашқда черковда портлаш: 20 киши ҳалок бўлди

Сурия пойтахти Дамашқдаги православ черковида 22 июн куни юз берган хунрез теракт оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ одам тан жароҳати олди.

Дамашқда черковда портлаш: 20 киши ҳалок бўлди
“Sky News Arabia” ҳамда “Reuters” агентликларининг хабар беришича, ҳужум Суриянинг Дувайла туманидаги черковда содир бўлган. Гувоҳлар сўзларига кўра, жангариликка мойил шахс ибодатхона ичида ўзини портлатган. Суриянинг “Syria TV” телеканали ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳалокатга учраганлар сони 20 нафарга етган. Яна 52 киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Қутқарув хизматлари жабрланувчиларни шифохонага етказишда давом этмоқда. Сурия Ички ишлар вазирлиги бу шахс аввал ибодатхонада ўт очгани, кейин эса портловчи модда жойлаштирилган камар орқали ўзини портлатганини маълум қилди. Расмий манбаларга кўра, у ИШИД террорчилик ташкилоти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Сўнгги ҳафталарда халқаро терроризм билан боғлиқ ҳодисалар сони кўпаймоқда. Хусусан, яқинда Ҳиндистондаги Кашмир минтақасида ҳам туристларга қарши ҳужум бўлиб, ўнлаб одам ҳалок бўлганди. Бу воқеа Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янада мураккаблаштирган.

Teglar

Mavzuga oid