Эрон ҳужумлари сабаб БААда барча таълим муассасалари масофавий таълимга ўтказилди

Bugun 21:111 daqiqa

Вазият кескинлашуви ортидан Дубай аҳолисига потенциал хавф туфайли хавфсиз жойларга кўчиш ҳақида шошилинч билдиришномалар юборилган.

Эрон ҳужумлари сабаб БААда барча таълим муассасалари масофавий таълимга ўтказилди

Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) хавфсизлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан барча таълим муассасалари жорий ҳафта охиригача масофавий ўқиш тизимига ўтказилди. Бу ҳақда мамлакат Таълим вазирлиги баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Вазирлик қарорига кўра, масофавий таълим формати 5 май, сешанба кунидан бошланиб, 8 май, жума кунига қадар давом этади. Зарурат туғилган тақдирда, ушбу муддат узайтирилиши мумкин. Масалани қайта кўриб чиқиш жума куни ўтказиладиган муҳокамаларда ҳал этилади.

Ушбу қарор БАА Мудофаа вазирлигининг Эрон томонидан амалга оширилган ҳужумлар ҳақидаги хабаридан сўнг қабул қилинди. Маълум қилинишича, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Эрон йўллаган баллистик ва қанотли ракеталар ҳамда учувчисиз учиш аппаратларини (УУА) муваффақиятли тутиб қолган.

Вазият кескинлашуви ортидан Дубай аҳолисига потенциал хавф туфайли хавфсиз жойларга кўчиш ҳақида шошилинч билдиришномалар юборилган. Шунингдек, Фужайра амирлигидаги нефть саноати зонаси ҳудудида дрон ҳужуми оқибатида ёнғин келиб чиққани қайд этилди.

Аввалроқ, БАА расмийлари мамлакатга тегишли танкерга ҳужум қилингани ва бу ҳаракатлар ортида Эрон турган бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди. Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумларига қарши кураш давом этаётганини тасдиқлаган.

Teglar

Mavzuga oid

Эрон ҳужумлари сабаб БААда барча таълим муассасалари масофавий таълимга ўтказилди | Vaqt.uz