Logo

ФИФА Исроил ва Фаластин ўртасида ўйин ташкиллаштирмоқчи

Bugun 21:202 daqiqa

Жаҳон футболи раҳбариятининг янги ташаббуси жиддий танқидларга сабаб бўлди.

ФИФА Исроил ва Фаластин ўртасида ўйин ташкиллаштирмоқчи © reuters

ФИФА сентабр ойида АҚШда ўтказиладиган янги халқаро ёшлар фестивали олдидан Фаластин ва Исроилнинг 15 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоалари ўртасида учрашув ташкил қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ташкилот президенти Жанни Инфантино томонидан илгари сурилган бу ташаббус фаоллар ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Исроилни мусобақалардан четлатишни кескин талаб қилаётган бир пайтда ўртага чиқди.

Танқидлар нима билан боғлиқ?

Фаоллар ўз талабларига халқаро ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши, фаластинлик спортчиларга қилинаётган ҳужумлар ва спорт инфратузилмасининг вайрон этилишини асос қилиб келтирмоқда.

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг октабр ойида уруш бошланганидан буён камида 467 нафар футболчи ва умумий ҳисобда 949 нафар спортчи ҳалок бўлган.

Шунингдек, юзлаб спорт иншоотлари шикастланган ёки бутунлай вайрон қилинган бўлиб, Фаластин ҳудудларида футбол фаолияти деярли тўхтаб қолган.

ФИФА Исроилни мусобақалардан четлатишни хоҳламайди

Фаластин футбол ассоциациясининг кўплаб мурожаатлари ва кучайиб бораётган халқаро босимларга қарамай, ФИФА шу пайтгача Исроилни мусобақалардан четлатишдан бош тортиб келмоқда.

Бундай қалтис вазиятда рамзий учрашув ўтказиш ғояси эса янги танқидлар тўлқинини келтириб чиқарди.

Танқидчиларнинг фикрича, ФИФА аниқ ва кескин чоралар кўриш ўрнига, Ғазодаги кўплаб ҳарбий жиноятларни хаспўшлайдиган «ярашув» ташаббусини илгари сурмоқда.

Ваҳоланки, у ерда стадионлар вайронага айланган, бутун бир спортчилар авлоди эса ўз фаолиятини давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлган.

Teglar

Mavzuga oid