add

Генераллар Путинни урушда тез орада тўлиқ ғалаба қозонилади, деб ишонтирган — Financial Times

Bugun 08:386372 daqiqa

Financial Times таҳлилига кўра, Россия генералари томонидан тақдим этилган нотўғри ҳисоботлар Владимир Путинни урушда ғалаба яқин, деган ишончга олиб келган.

Генераллар Путинни урушда тез орада тўлиқ ғалаба қозонилади, деб ишонтирган — Financial Times

Financial Times нашрининг ёзишича, Россия ҳарбий-сиёсий тизими ичида шаклланган дезинформация Путиннинг урушни давом эттириш қарорига тўғридан тўғри таъсир кўрсатмоқда. Нашрга кўра, Россия раҳбари фронтдаги воқеалар ҳақида мунтазам равишда кўпиртириб кўрсатилган, оптимистик ҳисоботлар олади ва шу боис уруш якунланиш арафасида, деб ҳисоблайди.

Манбалар таъкидлашича, октябр ойидан бери Путин олти марта фронтдаги вазият бўйича оммавий ҳисоботларни тинглаган ва бир неча бор ҳарбий формада чиқиш қилган. Шу даврда Кремл доимий равишда Харкив областининг Купянск шаҳри тўлиқ назоратга олинганини даъво қилиб келмоқда. Бироқ ушбу маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслиги айтилмоқда.

Ғарб махсус хизматларига яқин манбаларга кўра, ҳарбийлар ва махсус хизматлар Путинга Украина армиясининг йўқотишларини сунъий равишда йириклаштириб, Россиянинг ресурс жиҳатдан устунлигини таъкидлаб, тактик муваффақиятсизликларни эса яшириб келмоқда. Бу эса Россия раҳбарининг урушни тўхтатишга бўлган қизиқишини пасайтирмоқда.

Мутахассислар фикрича, бу ҳолат тизимли муаммодир. Қуйи бўғинларда ҳеч ким муваффақиятсизлик учун жавобгар бўлишни истамайди, шу сабаб «юқорига» фақат ижобий ҳисоботлар юборилади. Натижада, нотўғри маълумотлар занжири шаклланиб, у юқори раҳбариятда хато қарорларга олиб келади.

Купянск мисоли бунинг ёрқин намунаси сифатида келтирилади. Россия томони шаҳар «озод этилгани»ни эълон қилган бўлса-да, Украина раҳбарияти ва очиқ манбалар таҳлиллари шаҳарнинг катта қисми Украина назоратида қолганини кўрсатган. Шунга қарамасдан, Москвада бу версия сақлаб қолинган.

Financial Times суҳбатдошларига кўра, ушбу «ўз-ўзини қўллаб-қувватловчи дезинформация цикли» жанг майдонида реал йўқотишлар ва инсон қурбонликларига олиб келмоқда. Мутахассислар Путиннинг стратегик мақсади — Украинани сиёсий ёки ҳарбий йўл билан бўйсундириш муддати узайганини, аммо у бунга барибир эришиш мумкин, деган ишончда эканини қайд этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid