«Гумбаз» бозорида ёнғин бўлмоқда
Bugun 17:301 daqiqa
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб борган.

Бугун, 29-апрел куни Тошкент шаҳридаги «Гумбаз» бозорида ёнғин содир бўлди. VAQT.UZ манбасига кўра, ёнғин бозор омбори ҳудудида бўлмоқда.
Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси матбуот котиби Зухриддин Қурбонов VAQT.UZ га маълум қилишича, ҳозирда воқеа жойида ўт ўчирувчилар ҳозирда иш олиб бормоқда. Ёнғин ўчирилгач, унинг сабаблари ўрганилиб, натижалар бўйича алоҳида ахборот берилади.





