Logo

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Bugun 15:351 daqiqa

Ўзгидромет 17-21-август кунлари мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Маълумотларга кўра, фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида 17-19-август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кўпчилик вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати +33...+38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +40...+43 даражагача бўлади. Ҳарорат кечалари +18...+23 даража бўлиши кузатилади.

Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Шимолда 21-август куни шамолнинг кучайиши секундига 22-25 метрга етиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +35 даража атрофида, кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача кечалари +20...+23 даража, кундуз кунлари +35...+38 даража бўлади.

Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-14 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid