add

ИИВ ходимларига қурилаётган уйларнинг 30 фоизи фақат профилактика инспекторларига берилади

Kecha 17:552 daqiqa

Ички ишлар тизимида кадрлар барқарорлигини таъминлаш учун уй-жой, ижара тўлови ва иш стажи бўйича янги имтиёзлар жорий этилмоқда.

ИИВ ходимларига қурилаётган уйларнинг 30 фоизи фақат профилактика инспекторларига берилади© Фото: t.me/Press_Secretary_Uz

Президент Шавкат Мирзиёев ички ишлар тизимида кадрлар қўнимсизлигига барҳам бериш, малакали ва фидойи ходимларни рағбатлантириш доимий эътиборда бўлишини таъкидлади. Давлат раҳбари соҳада асосий юкни кўтариб келаётган қуйи бўғин ходимларининг ижтимоий ва моддий муаммолари етарлича кўтариб чиқилмаётганини қайд этди.

Президент муаммоларни очиқлади

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги томонидан асосан қурилиш ва техника учун маблағ сўралган, аммо қуйи бўғиндаги ходимлар, айниқса профилактика инспекторларининг муаммолари етарли даражада инобатга олинмаган. Юздан ортиқ профилактика инспекторлари билан ўтказилган суҳбатларда уларнинг ижтимоий ҳимоя, маош ва уй-жой билан боғлиқ масалалари тўпланиб қолгани аниқланган.

Профилактика инспекторларига имтиёзлар

Шу муносабат билан профилактика инспекторларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги нуфузини оширишга қаратилган қатор янгиликлар эълон қилинди. Жумладан, жорий йил 1 июлдан бошлаб пойтахтда фаолият юритаётган профилактика ходимларига айнан шу соҳадаги кўп йиллик иш стажи учун 5 миллион сўмгача ойлик устама жорий этилади.

Стаж ва ижара тўловларида енгилликлар

1 февралдан бошлаб юридик олийгоҳни тугатиб, ички ишлар тизимига ишга кирган ходимлар учун олийгоҳда ўқилган давр ҳам иш стажига қўшилади. Шунингдек, вилоятлардан келиб, пойтахт ички ишлар идораларида хизмат қилаётган ходимлар учун уй ижарасига бериладиган ойлик тўлов 1,8 миллион сўмдан 3,1 миллион сўмга оширилади.

Уй-жой имтиёзлари

Энг муҳим янгиликлардан бири сифатида, 1 февралдан бошлаб ички ишлар ходимлари учун қурилаётган уй-жойларнинг 30 фоизи фақат профилактика инспекторларига ажратилади. Бу қарор қуйи бўғин ходимларининг турмуш шароитини яхшилаш ва тизимда уларнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган.

Teglar

Mavzuga oid