add

ИИВда сақланаётган шахсий маълумотлар базасига ташқи манбалар киролмайди — ИИВ

Bugun 17:531 daqiqa

Ички ишлар вазирлиги ўз тасарруфидаги барча ахборот тизимларининг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганлиги ва ташқи кириш имконияти йўқлигини расман маълум қилди.

ИИВда сақланаётган шахсий маълумотлар базасига ташқи манбалар киролмайди — ИИВ

Ижтимоий тармоқларда давлат ахборот тизимларидан Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Ички ишлар органлари расмий муносабат билдирди. Баёнотда айтилишича, Ички ишлар органлари тасарруфидаги барча ахборот тизимларининг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

Расмий маълумотга кўра, мазкур тизимларда сақланаётган шахсга оид маълумотлар дахлсизлиги қонунчилик талабларига мувофиқ равишда ҳимояланган. Ахборот тизимларига ташқи манбалар орқали ноқонуний кириш имконияти мавжуд эмаслиги алоҳида таъкидланган.

Шахсий маълумотлар ўғирланиши

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳукумат тизимларидан камида 15 миллион Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари ўғирлангани ва «Dark Web»га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, сиздирилган базада фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи маълумотлар ва бошқа шахсий ахборотлар бўлиши мумкин.

Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси матбуот котиби Усмон Абдурасуловнинг Vaqt.uzʼга маълум қилишича, ҳакерлар census.stat.uz сайтидан маълумотларни олиб чиқиб кетолмаган.

«Бизнинг базада аҳоли вакилларининг расмлари кўринмайди. Сўровномада ҳам ҳеч кимдан фотосурат талаб қилинмаган. Дастлабки ўрганишларга кўра, ҳеч қандай маълумотлар статистика қўмитасининг платформасидан олиб чиқилмаган. Бу бўйича тўлиқ расмий муносабатни яқин орада эълон қиламиз», — деди Усмон Абдурасулов.

Teglar

Mavzuga oid