add

Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади

Bugun 10:551 daqiqa

Янги жамғарма таълим, тиббиёт ва спорт инфратузилмасини қуриш ҳамда янгилашни молиялаштиради.

Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади

2025 йил 30 декабрдаги президент қарори билан ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган молиявий механизмлар янада мустаҳкамланмоқда.

Қарорга мувофиқ, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади. Ушбу жамғарма таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларидаги қурилиш ва реконструкция ишларини тизимли равишда қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Белгиланишича, жамғарма маблағлари, аввало, умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари ҳамда спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширишга йўналтирилади. Бу орқали аҳоли учун ижтимоий хизматлар қамровини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, жамғарма ҳисобидан таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш режалаштирилган. Хусусан, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш устувор вазифалар қаторига киритилган.

Қарорда жамғарма маблағларини бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишга ҳам йўналтириш имконияти белгиланган. Бу эса ҳудудларда ижтимоий инфратузилмани комплекс ривожлантиришга замин яратади.

Teglar

Mavzuga oid