Имомали Раҳмон Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг тет-а-тет форматидаги музокаралари бошланди.

Имомали Раҳмон Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Тошкент шаҳридаги Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари хабар берди.

1

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Тожикистон мадҳиялари янгради.

2

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг музокаралари бошланди.

Тет-а-тет учрашув

Олий даражадаги музокаралар икки давлат раҳбарларининг тет-а-тет учрашуви билан бошланди.

3

Ўзбекистон президенти мазкур ташриф Имомали Раҳмоннинг икки қўшни давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга янги илҳом олиб келишига ишонч билдирди.

4

Имомали Раҳмон эса Тошкентга таклиф учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, самимий кутиб олиш ва Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқдошлик руҳида дўстона муносабатлар ҳамда кўпқиррали ҳамкорликни барқарор мустаҳкамлаш ва кенгайтириш жараёнини юқори баҳолади.

Teglar

Mavzuga oid