add

Исломободдаги масжидда портлаш: 31 киши ҳалок бўлди

Kecha 16:451 daqiqa

Покистон пойтахтидаги масжидда бугун, 6 феврал куни жума намози пайтида портлаш содир бўлди. Қурбонлар сони 31 кишига етди.

Исломободдаги масжидда портлаш: 31 киши ҳалок бўлди

Покистон пойтахти Исломободда бугун, 6 феврал куни жума намози пайтида масжидда содир бўлган портлаш оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар маълум қилди.

Шаҳарнинг Тарлай ҳудудида жойлашган шиалар масжидидаги портлашдан сўнг Исломободдаги учта шифохонада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Расмийлар яраланганлар сонини 100 нафардан ортиқ деб баҳоламоқда.

«Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди. Жами 31 киши ҳаётдан кўз юмди. Шифохоналарга етказилган яраланганлар сони эса 169 нафарга етди», – деди Исломобод шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ирфон Мемoн.

Портлаш сабаби ҳозирча аниқ эмас, бироқ айрим хабарларда ҳодиса худкуш террорист томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеани қоралаб, «чуқур қайғу» изҳор этди.

Teglar

Mavzuga oid