Журналист Фазлиддин Меҳмонов қамоққа олинди
Vaqt.uz манбасига кўра, Demokrat.uz раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.

Demokrat.uz сайти директори Фазлиддин Меҳмонов қамоққа олингани айтилмоқда. Бу ҳақда Vaqt.uz манбаси хабар берди.
Меҳмонов Жиноят кодексининг 165-моддасида назарда тутилган жиноятни (товламачилик қилиш) содир этишда гумонланяпти.
Маълумот учун, Demokrat.uz Веб-сайти ОАВ сифатида 2022 йил 1 октабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан 041243 рақам билан рўйхатга олинган.
Журналист Фазлиддин Меҳмонов фаолияти давомида қатор танқидий суриштирувлар қилган.
Айблов мазмуни ва иш тафсилотлари расмий идоралартомонидан ҳозирча очиқланмаган.
Аввалроқ, Taftish.uz нашрининг бир қатор ходимлари товламачиликда айбланиб, қамоққа олинган эди.





