Кичик блекаут: пойтахтнинг 5 та туманида чироқ ўчди

Bugun 14:021 daqiqa

Электр узилиши Юнусобод йўналишидаги метро линиясига ҳам таъсир қилган. VAQT.UZ мухбири ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги матбуот хизмати вакили Обиджон Дилмуродовдан изоҳ олди.

Кичик блекаут: пойтахтнинг 5 та туманида чироқ ўчди © Ijtimoiy tarmoqlar

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларида электр энергияси узилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хусусан, бир вақтнинг ўзида Юнусобод, Мирзо-Улугбек, Шайхонтохур, Яшнобод, Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида чироқ ўчган. Бундан ташқари, тармоқ фойдаланувчилари элекр узилиши Юнусобод йўналишидаги метро линиясига ҳам таъсир қилган.

Ҳолат юзасидан VAQT.UZ мухбири Энергетика вазирлиги Обиджон Дилмуродов матбуот хизмати вакили билан боғланди.

Дилмуродовнинг маълум қилинишича, бугун соат 12:41 да Қибрай туманида Тошкент иссиқлик электр станциясидаги трансформаторда носозлик бўлган.

Соат 13:01 ҳолатида носозлик бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти босқичма-босқич қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда, деди вазирлик вакили.

Teglar

Mavzuga oid