add

Ким Чен Ин бош вазир ўринбосарини эчкига қиёслаб, ишдан бўшатди

Kecha 21:401 daqiqa

Унинг таъкидлашича, лаёқатсиз раҳбарларнинг фаолияти туфайли давлат иқтисодиёти сезиларли даражада зарар кўрган.

Ким Чен Ин бош вазир ўринбосарини эчкига қиёслаб, ишдан бўшатди

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) раҳбари Ким Чен Ин машинасозлик соҳасидаги муаммолар туфайли мамлакат бош вазири ўринбосарини лавозимидан озод этди. Бу ҳақда CNN хабар берди. Унга кўра, Шимолий Корея етакчиси амалдорни эчкига қиёслаган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин машинасозлик соҳасига масъул бўлган вице-президент Ян Сон Хони мамлакат шимоли-шарқидаги Рёнсон машинасозлик мажмуасини модернизация қилиш ишлари давомида «кераксиз, сунъий чалкашликлар» келтириб чиқаришда айблаган.

«Ҳўкизлар аравасидаги эчки» қиёси

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, масъулиятсиз ва лаёқатсиз амалдорлар туфайли лойиҳа сезиларли иқтисодий йўқотишларга учраган. У, шунингдек, декабр ойида бўлиб ўтган партия йиғилишида Ян Сон Хони ушбу масалалар бўйича танқид қилганини ва уни диққат билан кузатиб келганини, бироқ унда масъулият ҳисси мутлақо йўқлигини аниқлаганини қўшимча қилган.

«Агар мажозий маънода айтадиган бўлсак, у худди ҳўкизлар қўшилган аравага боғланган эчкига ўхшарди. Биз буни кадрларни тайинлаш амалиётимиздаги тасодифий хато сифатида кўришимиз керак», - деган КХДР етакчиси.

Teglar

Mavzuga oid