Лавров Марказий Осиё ким билан дўстлашишни Москвадан сўрамай қўйганидан хавотирда

Bugun 18:101 daqiqa

Россия ТИВ раҳбарига кўра, Марказий Осиёда «геосиёсий кураш» кучайган.

Лавров Марказий Осиё ким билан дўстлашишни Москвадан сўрамай қўйганидан хавотирда

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатлари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда ўз таъсирини кучайтиришга интилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Пекинда ўтказилган матбуот анжуманида тўхталиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Марказий Осиёда Ғарбнинг ўз тартиб-қоидаларини жорий этишга бўлган уринишлари туфайли «геосиёсий кураш» кучаймоқда.

«Ғарбнинг бу ерда ҳам ўз қоидаларини ўрнатиш, Марказий Осиё давлатларининг ҳаётини қандай ташкил этиш ва ким билан муносабат ўрнатиш масалаларида етакчи рол ўйнашга уринишлари туфайли Марказий Осиёда қизиқарли бир геосиёсий кураш авж олмоқда. Худди шу ҳолат, балки бунчалик яққол бўлмаса-да, Жанубий Кавказда ҳам кузатилмоқда», — деди у.

Маълумот учун, Марказий Осиё минтақаси Россиянинг анъанавий хавфсизлик ва иқтисодий манфаатлари (КХШТ, ЕОИИ), Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббуси ҳамда Ғарбнинг (АҚШ ва Европа Иттифоқи) «C5+1» мулоқот формати кесишган йирик геосиёсий майдон ҳисобланади. Бугунги кунда минтақа давлатлари Россиянинг ҳарбий-сиёсий таъсири, Хитойнинг иқтисодий инвестициялари ва Ғарбнинг муқобил транспорт йўлаклари (масалан, Россияни четлаб ўтувчи «Ўрта йўлак») ҳамда технологик ҳамкорлик таклифлари орасида мувозанат сақлашга асосланган кўп векторли ташқи сиёсат юритмоқда.

Teglar

Mavzuga oid