add

ЛГБТни деб: Европа Иттифоқи ва 15 давлат элчилари Қозоғистон ҳукуматига қарши бирлашди

06.01.2026 | 20:181 daqiqa

ЕИ ваколатхонаси ва 15 дан ортиқ давлат элчихоналари Қозоғистонда ЛГТБ тарғиботи тақиқланиши юзасидан баёнот эълон қилди.

ЛГБТни деб: Европа Иттифоқи ва 15 давлат элчилари Қозоғистон ҳукуматига қарши бирлашди

Қозоғистонда аккредитациядан ўтган 15 дан ортиқ дипломатик миссиялар ва Европа Иттифоқи делегацияси “ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш”га доир қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан қўшма баёнот билан чиқди. Баёнотда мазкур тузатишлар мамлакатнинг халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларига зид экани ҳақида чуқур хавотир билдирилди.

Уларнинг фикрича, ушбу тузатишлар:

- Қозоғистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига зид келади;

- Ҳуқуқ нормаларининг ўзбошимчалик билан талқин қилиниши хавфини туғдиради;

- Дискриминациядан холи бўлиш каби асосий эркинликларга дахл қилиши мумкин.

Баёнотда, шунингдек, жинсий ориэнтатсия ва педофилия ўртасида ўхшашлик келтирилган қоидаларга ҳам эътироз билдирилган. Муаллифлар бундай талқинни нотўғри деб ҳисоблаган ва бутун дунёда педофилия оғир жиноий жиноят сифатида кўрилишини айтган.

"Шу муносабат билан, мазкур ўзгартиришлар Қозоғистоннинг халқаро нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкин", — дейилади хабарда.

Дипломатик ваколатхоналар ушбу масала юзасидан Қозоғистон расмийлари билан "конструктив мулоқотга" тайёр эканликларини билдирган.

2025 йил декабрь ойи ўрталарида Қозоғистон Сенати ЛГТБ тарғиботини тақиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқуллаган эди. Кейинчалик ҳужжат президент Қосим Жомарт Тўқаев томонидан имзоланди.

Teglar

Mavzuga oid