add

Марказий банк тўртта банкни жазолади

Bugun 17:152522 daqiqa

Шунингдек, аниқланган камчиликлар учун 1 та микромолия ва 1 та тўлов ташкилотлари чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Марказий банк тўртта банкни жазолади

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2025 йилнинг ноябр ойидаги йиғилишларида (6-марта) 41 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди

Кўриб чиқилган масалаларнинг 31 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида тўгри келди. Шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (5 та), янги очилаётган микромолия ва кредит ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (5 та), микромолия ташкилотини реестрдан чиқариш (1 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (4 та), банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторлик малака сертификатини бериш (4 та) шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (12 та) билан боғлиқ масалалар кўрилган.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 10 та масала — Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари, кредит ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Пруденциал норматив талабларига риоя этилмаганлиги, ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмаганлиги ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 1 та микромолия ва 1 та тўлов ташкилотлари чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Шунингдек, Марказий банк талаблари ва ўтказилган инспекция текширувлари давомида, ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар учун 4 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банкдан барча тижорат банкларига огоҳлантириш берган эди. Айрим тижорат банклари мобил иловалар орқали истеъмолчиларга мажбурий оферталар ва асоссиз комиссияларни қўллаётганини аниқланган.

Teglar

Mavzuga oid