Logo

Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

Bugun 12:251 daqiqa

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди © Prokuratura Departamenti

Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Маълумотларга кўра, Наманган вилояти Поп туманида фуқаро М.Й. 938 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини О.Н.га 7 700 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган. Шунингдек, ундан яна 1 848 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Текширув давомида М.Й. мазкур дориларни муқаддам судланган таниши М.С. билан Фарғона шаҳрида сотиб олгани аниқланган. М.Й. дориларни олиб келиб, уларни белгиланган локацияларда жойлаштириш ва сақлаш билан шуғулланган. М.С. эса мижоз топиш ва дориларни сотиш вазифасини бажарган.

Андижондаги ҳолат

Балиқчи туманида ўтказилган текширувлар давомида бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.О.нинг «Наврўз» МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганида 308 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 276-6-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid