OlmaPay энди Octobankда — Россиядан юборилган пулни шу куннинг ўзида олишингиз мумкин

Bugun 13:551 daqiqa

Octobank мижозлари учун яна бир қулай хизмат ишга тушди — эндиликда OlmaPay орқали Россиядан юборилган пул ўтказмаларини юборилган куннинг ўзидаёқ олиш мумкин.

OlmaPay энди Octobankда — Россиядан юборилган пулни шу куннинг ўзида олишингиз мумкин

Octobank матбуот хизмати маълум қилишича, OlmaPay Россиядан юборилган маблағларни тез, хавфсиз ва ортиқча овворагарчиликсиз қабул қилиш имконини беради. Бу, айниқса, оилавий эҳтиёжлар, кундалик харажатлар ёки бизнес мақсадлари учун қулай ечим ҳисобланади.

OlmaPay хизматидан фойдаланиш осон ва ортиқча расмиятчиликни талаб қилмайди. Унинг асосий афзалликлари:
— олувчи учун 0% комиссия;
— пул ўтказмасини Россия рублида юбориш мумкин;
— маблағ нақд шаклда мурожаат қилинган куннинг ўзида АҚШ долларида берилади.

Пул ўтказмасини олиш жараёни ҳам жуда оддий. Бунинг учун Octobank бўлимига бориш, ўтказманинг 11 хонали ўтказма рақамини (KNP) айтиш ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш кифоя.

OlmaPay хизматининг йўлга қўйилиши Octobankнинг трансчегаравий пул ўтказмалари йўналишини ривожлантириш ва ҳамкорлик тармоғини кенгайтириш борасидаги ишларининг бир қисми ҳисобланади. Натижада банк мижозлари учун хориждан маблағ олиш имкониятлари янада кенгаймоқда.

КОМПАНИЯ ҲАҚИДА:
OlmaPay — Россиядан маблағ юбориш ва қабул қилиш имконини берувчи халқаро тўлов тизими. Тизим Россия Федерациясида ҳуқуқий мақоми тасдиқланган лицензияланган халқаро тўлов тизими сифатида фаолият юритади ва ишончли трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлайди. Ўзбекистонда эса хизмат ҳамкор банклар ва уларнинг офислари орқали кўрсатилади.

Teglar

Mavzuga oid