
Олтин нархининг ошиши Ўзбекистон захираларини 75 млрд долларлик рекордга олиб чиқди
Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари январ ойида 8,8 млрд долларга ошиб, жами 75,08 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистон Марказий банкининг ялпи халқаро захиралари 2026 йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра 75,08 млрд долларга етди. Бу ҳақда банк эълон қилган ҳисоботда келтирилган.
Қайд этилишича, мамлакатнинг халқаро активлари январ ойига нисбатан 8,76 млрд долларга (+13,2 фоиз), 2025 йилнинг бошига нисбатан эса 82 фоиздан кўпроққа кўпайган.
Олтин омили
Захиралар таркибидаги олтиннинг умумий қиймати рекорд даражадаги 64,98 млрд долларга етди. МБ изоҳига кўра, январ ойида олтин нархи бир трой унция учун нархи 8,8 млрд долларга яъни 4389,45 доллардан 5063,45 долларгача кўтарилган. Нархларнинг бундай сакраши захиралар қийматига +8,6 млрд доллар миқдорида ижобий таъсир кўрсатган.
Шу билан бирга, регулятор олтиннинг физик ҳажмини ҳам оширган: 1 феврал ҳолатига соф ҳажм: 12,8 млн трой унция (тахминан 398,1 тонна). Ойлик ўсиш — 0,2 млн унция (тахминан 6,2 тонна).
Валюта активлари
Олтиндан фарқли ўлароқ, хорижий валютадаги захира активларида бироз пасайиш кузатилди. Январ ойида ушбу кўрсаткич 10,64 млрд доллардан 9,52 млрд долларга тушди. Хусусан, нақд валюта ва депозитлар ҳажми 7,98 млрд долларни ташкил этмоқда.





