
OneID тизимида шахсий маълумотлар хавфсизлиги бўйича янги имконият ишга тушди
Янги функция банк, суғурта ва телекоммуникация компанияларининг шахсий маълумотларга киришини чеклаш ёки рухсат бериш имконини беради.
© Foto: OneIDРақамли хизматлардан фойдаланишда хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида OneID тизимида янги имкониятлар ишга туширилди.
Энди OneID тизимида шахсий маълумотларни бошқа тизимларга (банк, молия, суғурта, телекоммуникация ва бошқалар) тақдим этиш ёки чеклаш имконияти мавжуд.
Бунинг учун:
• Компютер орқали id.egov.uz сайтига ўтинг;
• Тизимда рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, буни бажаринг;
• ЭРИ (имзо) ёки Mobile-ID ёрдамида тизимга киринг;
• «Шахсга доир маълумотларни бошқариш» бўлимида хизматни фаоллаштиринг;
• Керакли ташкилот қаршисидаги қулф белгисини очинг ёки ёпинг.
Агар OneID тизимига QR-код орқали кириш усули танласанса, «Шахсга доир маълумотларни бошқариш» бўлими автоматик фаоллашади:
• Мобил қурилмада GooglePlay ёки AppStore орқали OneID иловасини юклаб олинг;
• Mobile-ID ёки MyID орқали тезкор авторизациядан ўтинг;
• Илованинг қуйи қисмидаги сканерлаш тугмасини босинг ва компьютер экранидаги QR-кодни сканерланг.
Хабарга кўра, маълумотларга киришни чеклаш — бу кибержиноятчиликдан ҳимояланишнинг энг самарали усулидир.





