Ойлик иш ҳақи лойиҳаларидан халқаро экотизимгача: "Asia Alliance Bank" АТБ карта маҳсулотларини қандай ривожлантирмоқда
Бир неча йил олдин банк картаси фақат маош олиш ёки нақд пул ечиб олиш учун қулай "пластик" сифатида қабул қилинар эди. Бугунги кунда у деярли барча кундалик молиявий операцияларда инсонга ҳамроҳлик қилаётгам тўлақонли рақамли воситага айланган. Карта орқали харидларимиз учун пул тўлаймиз, яқинларимизга керакли маблағларни ўтказамиз, обуналаримизни расмийлаштирамиз, саёҳатларни бронь қиламиз ва бутун дунё бўйлаб транзаксияларни амалга оширамиз.

Ўзбекистон финтех бозорининг ривожланиши билан бирга фойдаланувчиларнинг кутилмалари ҳам ортиб бормоқда: мижозлар учун тезлик, қулайлик ва минимал расмиятчилик муҳим. Шу фонда "Asia Alliance Bank" АТБ пластиc карталар йўналишининг жадал ривожланишини намойиш этмоқда. Ўтган йил давомида банкнинг карта портфели 28 фоиздан кўпроққа, рақамли экотизим орқали нақд пулсиз транзаксияларнинг умумий ҳажми эса 35 фоизга ошди.
Ҳар қандай вазифа учун мослашувчан маҳсулотлар
Банкнинг муваффақияти ортида тушунарли стратегия ётади: универсал андозалардан воз кечиб, аниқ ҳаётий вазиятларга мослаштирилган ечимларни қўллаш. Бугунги кунда "Asia Alliance Bank" маҳсулотлар қатори мижозларнинг барча эҳтиёжларини қамраб олади.
Тезлик ва технология: вақтни қадрлайдиган инсонлар Alliance Pay иловаси орқали бир неча дақиқада расмийлаштириладиган MOMENT тезкор карталари ва виртуал карталардан фойдаланиши мумкин. Таъкидлаб ўтиш лозимки, сўнгги бир йил ичида виртуал карталарни чиқариш сони 2,5 баробарга ошди.
Болаликдан молиявий саводхонлик: Junior линияси ота-оналарга фарзандларига илова орқали тўлиқ назорат остида бюджетни бошқариш асосларини хавфсиз ўргатишга ёрдам беради.
Премиум сегмент ва қулай саёҳатлар
UzCard Sherdor - эксклюзив хизматлардан фойдаланиш, жумладан, Тошкент халқаро аэропортининг CIP Lounge ва бутун дунё бўйлаб халқаро бизнес залларига бепул кириш имконини берувчи миллий премиум карта.
Консерж хизматлари, VIP-заллар ва халқаро суғуртадан кенгайтирилган фойдаланиш имкониятига эга Visa Platinum / Infinite ва World Elite карталари.
Маблағларқулайлик билан фойдаланиш имконияти: овердрафт функциясига эга карталар режалаштирилмаган харажатлар учун кредит лимитидан тезда фойдаланиш имконини беради.
Visa Direct ва Mastercard MoneySend хизматлари ёрдамида мижозлар бир неча дақиқада бутун дунё бўйлаб пул ўтказмаларини тўғридан-тўғри жўнатишлари ва ўз карталарига қабул қилишлари мумкин - бир йил ичида бундай халқаро ўтказмалар ҳажми 42 фоизга ошди.
Рақамли экотизим ва бўлажак мижозлар учун қулайликлар
Бугунги кунда мижозлар шунчаки алоҳида "пластик"ни эмас, балки қулай рақамли муҳитни танламоқда. Alliance Pay иловаси барча банк хизматларини бир жойда бирлаштиради:
1. Мобил илованинг фаол фойдаланувчилари сони йил давомида 30% га ошди.
2. Кунлик харидлар учун кешбекли ҳамкорлик дастурлари ва содиқлик тизимлари ривожлантирилмоқда.
3. Кредитлар, омонатлар ва карталарга буюртма бериш 24/7 режимида масофадан туриб амалга оширилади.
Бутун оила учун хизматларни ривожлантириш ва маҳсулотлар қаторини доимий равишда кенгайтириш орқали "Asia Alliance Bank" АТБ мижозлар ишончини мустаҳкамлаш ва қулай молиявий ҳаёт учун замонавий платформа қуришда давом этмоқда.





