add

Ўзбекистон банклари 2025 йилда рекорд даражада фойда олмоқда

Bugun 14:355272 daqiqa

2025 йилнинг 11 ойида банклар 13,5 трлн сўм соф фойда олди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 57 фоизга кўп.

Ўзбекистон банклари 2025 йилда рекорд даражада фойда олмоқда

1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги банклар 11 ой ичида 13,5 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга кўпроқ. 

Фойда олиш бўйича рекорд йил якунланмасданоқ янгиланди. 2023 йилда барча банклар биргаликда 12,4 трлн сўм фойда олишга эришганди. Ўша йил банкларга жуда муваффақиятли келган. 

NBU Uzbekistan1

2025 йил ҳам ўзбек банклари учун омадли бўлмоқда. 9 ой якунларига кўра, 35 та банкдан 27 таси 2024 йилга нисбатан молиявий кўрсаткичларини яхшилаган. 

Энг кўп фойда қуйидаги банкларда: 

  • «Milliy Bank» — 1,45 трлн сўм;

  • SQB — 1,39 трлн сўм;

  • «Hamkorbank» — 1,27 трлн сўм;

  • «Kapitalbank» — 1,16 трлн сўм. 

  • «Orient Finance Bank» — 793,5 млрд сўм. 

Ноябр ойидаёқ барча банкларнинг фойдаси 1,3 трлн сўмга кўпайди. Бу энг катта ойлик ўсишлардан бири ҳисобланади. 

Ижобий ўзгаришлардан бири банкларда фоизли даромадлардан кўра фоизсиз даромадлар тезроқ ўсмоқда. 11 ойда фоизли даромадлар 14,6 фоизга, фоизсизлари эса анча кўпроқ — 37,3 фоизга кўпайди. 

Бу банклар фақат кредит бериш билан эмас, балки хизмат кўрсатиш орқали ҳам даромад олишга ўтаётганини билдиради. Рақамли банк хизматлари кучайиши фонида хизмат кўрсатиш орқали даромад топиш имконияти ортмоқда. 

Бироқ, фоизли даромадлар 115 трлн сўмдан ошиқ бўлиб, фоизсиз даромадлардан қарийб 80 фоизга кўпроқ бўлиб турибди. 

Банк тизимининг бошқа бир қанча кўрсаткичлари ҳам 2024 йилга нисбатан яхшиланмоқда. Солиқ тўлангунга қадар соф фойданинг жами активларга нисбати (РОА) 1,7 фоиздан 2,1 фоизга ўсди. Бу банклар ўз активларидан самаралироқ фойдаланаётганини билдиради. 

Солиқ тўлангунга қадар соф фойданинг жами капиталга нисбати (РОE) эса 9 фоиздан 11,9 фоизгача яхшиланди. 

Бу ижобий ўзгаришларни 2024 йил банклар учун жуда оғир бўлгани билан изоҳлаш мумкин. Сабаби 2023 йилни банклар РОА бўйича 2,6 фоиз, РОE бўйича 14,2 фоиз кўрсаткич билан якунлаган эди. 

Яъни 2025 йил, аслида оғир ўтган 2024 йил фонида анча яхшироқ кўринмоқда. Бироқ, 2023 йилги кўрсаткичларга ҳозирча етиб борилгани йўқ.

Teglar

Fozil Qambarov

Fozil QambarovMaqolalar soni: 14

Barchasi

Mavzuga oid