Ўзбекистон Эронга иккинчи инсонпарварлик ёрдамини юборди

15 та юк машинасига ортилган фармацевтика ва тиббий буюмлар Эрон Қизил Ярим ой жамиятига топширилади.

Ўзбекистон Эронга иккинчи инсонпарварлик ёрдамини юборди © PressTV

Ўзбекистон Эронга 15 та юк машинасидан иборат иккинчи гуманитар ёрдам карвонини юборди. Бу ҳақда «PressTV» хабар берди.
 
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Эрон билан ҳамжиҳатлик кампанияси доирасида юборилган иккинчи колонна – 15 та юк машинасида фармацевтика ва тиббий буюмлар ортиб, Даргоз қуруқлик чегараси орқали мамлакат ҳудудига кирган. Билдирилишича, ёрдам Эрон Қизил Ярим ой жамиятига топширилади.

Биринчи колонна
 
Ўзбекистон ҳукумати жорий йил 16 март куни ҳам Эрон аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдамини юборганди. Ўшанда ёрдам юки таркибига асосий озиқ-овқат маҳсулотлари — ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи ва турли консервалар киритилган эди. Шунингдек, инсонпарварлик юкида дори-дармонлар ҳамда тиббий буюмлар ҳам бор эди.

Teglar

Mavzuga oid