add

Ўзбекистон фуқаролари учун Европага чиқиш тартиби енгиллаштирилиши кутилмоқда

Kecha 22:303141 daqiqa

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокараларни бошлади.

Ўзбекистон фуқаролари учун Европага чиқиш тартиби енгиллаштирилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ички ишлар ва миграция бўйича бош директорати экспертлари билан музокараларнинг биринчи босқичи ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, тадбир давомида меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ўқиш учун келаётган Ўзбекистон фуқаролари, юк машиналари ҳайдовчилари, туристик гуруҳлар учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Хусусан, Европа томони Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш масаласини Еврокомиссия йиғилишига киритиш учун бажарилиши зарур бўлган бир қатор шартларни белгилаб берди.

Учрашув якунида юқорида қайд этилган мақсадларга тез фурсатда эришиш учун шу каби мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Teglar

Mavzuga oid