Ўзбекистон илк бор халқаро акциялар бозорига чиқмоқда

Bugun 18:132 daqiqa

Миллий инвестиция фонди маҳаллий компаниялар акцияларини бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент биржаларида савдога чиқаради.

Ўзбекистон илк бор халқаро акциялар бозорига чиқмоқда

Миллий инвестиция жамғармаси IPO'га чиқади. IPO жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни мувофиқлаштиришни Ўзбекистонда ишлаш лицензиясига эга бўлган “Franklin Templeton” халқаро инвестиция компанияси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз Telegram каналида хабар берди.

“Ушбу қадам — хорижий инвесторлар учун аниқ ва кучли ишора. Бу билан биз глобал қоидалар асосида — ҳалол ва шаффоф ишлашга тайёр эканимизни намоён этмоқдамиз. Ўзбекистон иқтисодиёти мутлақо янги, замонавий тараққиёт босқичига ўтмоқда”, — дейди Мирзиёева.

2026 йил 25 февралда қабул қилинган ПҚ–74-сонли қарорга мувофиқ, 2026 йил якунига қадар «Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси» АЖ устав капиталидаги 30 фоизгача акциялар халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклиф орқали сотилиши белгиланган эди.

Қарорда корпоратив бошқарув маданиятини ривожлантириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган. Хусусан, жамиятлар кузатув кенгашлари таркибидаги мустақил аъзолар улуши 50 фоизга етказилади.

Шунингдек, давлат иштирокидаги тузилмаларда замонавий бошқарув усулларини жорий этиш, молиявий натижалар ва бизнес-режалар ижроси устидан назоратни кучайтириш назарда тутилган.

IPO орқали бозорга чиқиш

«Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси» АЖ акцияларининг 30 фоизгача қисми оммавий савдога чиқарилиши мамлакат капитал бозорини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Акциялар халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида таклиф этилади. Бу орқали хорижий ва ички инвесторлар учун янги имкониятлар яратилади.

Дивиденд сиёсати чекланади

Жамғарма улушига эга бўлган жамиятларда ҳисобланадиган дивидендларни компания ихтиёрида қолдиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши тақиқланади.

Бундан ташқари, бундай жамиятлар ўз фаолиятига оид муҳим молиявий ва стратегик маълумотларни аввал Жамғарма билан келишади, шундан кейин Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этади.

Teglar

Mavzuga oid