Ўзбекистон ва Озарбойжон футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогарлик қиляпти

Ўзбекистон ва Озарбойжон 2027 йилда 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Халқаро футбол федерациясига (ФИФА) қўшма ариза топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.

Ўзбекистон ва Озарбойжон футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогарлик қиляпти
«Туркий тилли мамлакатларда сўнгги йилларда футбол соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар ва халқаро майдондаги таъсирини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ва Озарбойжон футбол ассоциациялари ўзларининг қўшма номзодлигини илгари сурдилар ҳамда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказишга ишонч билдирдилар», - дейилади хабарда. Ассоциация вакилларининг таъкидлашича, Тошкент ва Боку нуфузли турнирни ўтказишга тўлиқ тайёр. Сўнгги йилларда стадионлар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, такомиллаштирилган. Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3-7 июл кунлари расмий ташриф билан Бокуда бўлганди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Мирзиёевга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олгани муносабати билан табрик билдирганди. Алиев бу ютуқни “тасодифий эмас” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, бу “ўзбек спортчиларининг халқаро майдондаги шонли ғалабаларининг давомидир” . Шавкат Мирзиёев ҳам ўз навбатида Озарбойжоннинг мини-футбол бўйича жаҳон чемпионлиги билан табриклаган.

Teglar

Mavzuga oid