add

Ўзбекистонда ҳар 1 000 аҳолидан 32 таси тадбиркор

Энг юқори тадбиркорлик фаолияти Жиззах вилояти, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда ҳар 1 000 аҳолидан 32 таси тадбиркор

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари сони аҳоли жон бошига нисбатан барқарор ўсиш тенденциясини намоён этмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 31,7 та тадбиркорлик субъекти тўғри келган.

Тадбиркорлари энг кўп ҳудудлар

Энг юқори кўрсаткич Жиззах вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда ҳар 1 000 аҳолига 61,0 та тадбиркор тўғри келади.

Иккинчи ўринда Тошкент шаҳри жойлашган. Пойтахтда ушбу кўрсаткич 45,3 тани ташкил этган. Хоразм вилояти ҳам юқори фаоллик намоён этиб, 44,8 та натижа билан етакчи ҳудудлар қаторига кирган. Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида эса кўрсаткичлар 36–38 та атрофида шаклланган.

Ўртача даражадаги ҳудудлар қаторига Бухоро, Андижон ва Тошкент вилояти киради. Бу ерларда ҳар 1 000 аҳолига 29–35 та тадбиркор тўғри келмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида кўрсаткич 27,9 тани ташкил этган.

Тадбиркорлик даражаси паст ҳудудлар

Энг паст натижалар Наманган — 24,8 та, Самарқанд — 23,9 та, Фарғона — 22,3 та ва Қашқадарё — 18,6 та қайд этилган.

Teglar

Mavzuga oid