Ўзбекистонда Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки билан учрашув ўтказилди

20.05.2025 | 11:452 daqiqa

Жорий йил 19 май куни Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) делегациялари билан учрашув ўтказди. Делегацияларга Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Татьяна Проскурякова ва ОТБнинг Ўзбекистондаги раҳбари Канокпан Лао-Арая бошчилик қилди.

Ўзбекистонда Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки билан учрашув ўтказилди
Мулоқотда халқаро молия институтлари мутахассислари, шу жумладан соғлиқни сақлаш, давлат молияси, инфратузилма ва барқарор ривожланиш бўйича етакчи экспертлар иштирок этди. Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг юқори даражали вакиллари қатнашди. Томонлар иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини муҳокама қилди. Жумладан, Жаҳон банкининг «Натижага асосланган кредитлаш дастури» (PforR) каби замонавий воситаларни жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Жаҳон банки мутахассиси Мин Жао Хитойда ушбу дастурдан фойдаланиш тажрибасини тақдим этди. Ушбу механизм орқали миллий дастурлар самарадорлиги ошгани таъкидланди. Учрашув якунида томонлар стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувга эришди.

Teglar