add

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи оширилмоқда

Bugun 16:402 daqiqa

1 февралдан айрим маҳаллий поездларда чипта қиймати 15 фоизга оширилиб, янги тарифлар жорий этилади.

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи оширилмоқда© Foto: Relisa Granovskaya

1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор маҳаллий йўловчи поездлари билетлари нархи яна оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти расман маълум қилди. Янгиланган тарифлар, асосан, юқори тезликда ҳаракатланувчи ва узоқ масофага хизмат кўрсатувчи поездларга тааллуқли бўлади.

Хусусан, «Афросиёб» электропоезди ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари учун билетлар нархи ўртача 15 фоизга оширилади. Компания маълумотига кўра, мазкур қарор хизмат харажатлари сезиларли даражада ўсиб боргани билан боғлиқ.

«Афросиёб» электропоездида айрим йўналишлар бўйича тарифлар қуйидагича белгиланди: 

Тошкент — Бухоро

  • VIP — 1 138 000 сўм (ҳозир 875 минг сўм);

  • Бизнес — 760 000 сўм (661 минг сўм);

  • Эконом — 509 000 сўм (443 минг сўм).

Тошкент — Қарши

  • VIP — 976 000 сўм (751 минг сўм);

  • Бизнес — 642 000 сўм (558 минг сўм);

  • Эконом — 429 000 сўм (372 минг сўм).

Тошкент — Самарқанд

  • VIP — 709 000 сўм;

  • Бизнес — 455 000 сўм;

  • Эконом — 311 000 сўм.

Компания изоҳ, беришича, тарифлар оширилиши юқори тезликдаги электропоездларга техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар хариди, электр энергияси ҳамда эксплуатация харажатларининг ортиши билан боғлиқ. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш, халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатишни сақлаб қолиш ва инфратузилмани мунтазам модернизация қилиш зарурати ҳам инобатга олинган.

Маълумот учун, ушбу поездлар билетлари охирги марта 2025 йил 1 февралдан бошлаб ўзгартирилган эди. Ўшанда «Афросиёб» чипталари 20–25 фоизга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездлари эса 30 фоизга қимматлаган.

Бундан ташқари, 2023 йил октябрда қабул қилинган президент қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан тезюрар ва юқори тезликдаги поездларда давлат тарифлари бекор қилиниб, нархларни бозор тамойиллари асосида белгилаш тизими жорий этилган эди.

Teglar

Mavzuga oid