Logo

Ўзбекистонда ерларни ижарага бериш муддати 49 йилгача узайтирилмоқда

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тизимлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Ўзбекистонда ерларни ижарага бериш муддати 49 йилгача узайтирилмоқда

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш муддати амалдаги 30 йилдан 49 йилгача узайтирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага беришнинг энг кўп муддати ҳам 49 йил этиб белгиланмоқда.

Янги ҳужжатга кўра, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қишлоқ хўжалиги ерларидан иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш тартиби ўрнатилмоқда.

Бундан ташқари, ноқишлоқ ерлар ижарасига оид қоидалар соддалаштирилиб, ерларни аукцион орқали ижарага олишга ва ушбу ерни қайта ижарага беришга рухсат этилади. Якка тартибдаги уй-жойлар жойлашган ер участкаси эса ижара ҳуқуқи асосида берилиши қонун билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid