add

Ўзбекистонга бизнес мақсадида келган хорижликлар сони 2 баробар ошди

23.01.2026 | 14:251 daqiqa

2025 йил давомида Ўзбекистонга тижорат мақсадида ташриф буюрган хорижликлар сонида кескин ўсиш кузатилди.

Ўзбекистонга бизнес мақсадида келган хорижликлар сони 2 баробар ошди

Ўзбекистонга бизнес ва тижорат фаолияти учун келаётган хорижий фуқаролар оқими сезиларли даражада ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида 446,8 минг нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида мамлакатга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 247,8 минг нафарга кўп бўлиб, ўсиш суръати 2,2 баробарни ташкил этди.

Қайси давлат фуқаролари етакчи?

2025 йилда тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган хорижликлар таркибида энг катта улуш Афғонистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келди. Ушбу давлатдан 415 577 нафар киши мамлакатга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич умумий сонинг катта қисмини ташкил этмоқда.

Тожикистондан 17 962 нафар, Туркманистондан 9 048 нафар фуқаро тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган. Россиядан 728 нафар, Қозоғистондан 589 нафар ва Туркиядан 587 нафар хорижлик бизнес сафари билан ташриф буюрган. Шунингдек, бошқа давлатлар ҳиссасига 2 355 нафар киши тўғри келди.

Маълумот ўрнида, 2025 йилда Ўзбекистонга жами 11,7 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган. Сайёҳлар сони 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 миллион нафарга ёки 46,8 фоизга ошган.

Бунда энг кўп сайёҳлар қўшни давлатлардан ташриф буюрган. Жумладан, Қирғизистондан 3,3 миллион нафар фуқаро Ўзбекистонга келган. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Тожикистон ва Қозоғистон эгаллаб, ҳар икки давлатдан 2,7 миллион нафардан турист ташриф буюрган.

Teglar

Mavzuga oid