add

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида аҳоли даромадлари юқорилиги маълум бўлди

Kecha 15:152 daqiqa

Мамлакатда 2025 йилда аҳоли даромадлари 1 квадриллион сўмдан ошиб, ўсиш 9 фоиздан юқори бўлди. Бироқ ҳудудлар орасида катта фарқ кузатилмоқда.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида аҳоли даромадлари юқорилиги маълум бўлди© Javhar Chorshanbiyeva

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 1 квадриллион 134,3 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, реал ўсиш суръатларини аниқлашда инфляция таъсирини чиқариб ташлаш мақсадида истеъмол нархлари индекси қўлланилди. Истеъмол нархларининг ўзгариши ҳисобга олинганда, аҳолининг умумий даромадлари 2024 йилга нисбатан реал ҳисобда 109,2 фоизга ўсган.

Жон бошига даромадлар кўрсаткичи

2025 йил январ–декабр ҳолатида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ўртача 29,9 млн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткичнинг номинал ўсиш суръати 116,6 фоизга, реал ўсиш суръати эса 107,2 фоизга тенг бўлди.

Ҳудудлар кесимида юқори даромадлар

Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида қайд этилди — 73 млн 910,5 минг сўм. Шунингдек, Навоий вилоятида 44 млн 694,2 минг сўм, Бухорода 35 млн 176,2 минг сўм ва Хоразм вилоятида 31 млн 136,0 минг сўм кўрсаткич билан республика ўртача даражасидан юқори натижалар қайд этилди.

Паст кўрсаткич қайд этилган ҳудудлар

Аксинча, Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли жон бошига умумий даромад 20 млн 656,0 минг сўмни ташкил этди. Нанмаган, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятларида ҳам ушбу кўрсаткич республика ўртачасидан паст бўлди.

Ўсиш суръатларидаги тафовут

Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Фарғона вилоятида 14,8 фоизни ташкил этди. Шунингдек, Хоразм вилоятида 8,7 фоиз, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида 8,5 фоиз ўсиш кузатилди. Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Самарқанд, Наманган, Жиззах, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон вилоятида эса реал ўсиш суръатлари республика ўртача кўрсаткичидан паст бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 6 млн 376,7 минг сўмни ташкил этгани ҳақида хабар бергандик.

Teglar

Mavzuga oid