Paynet Crypto крипто-хизматлари ҳақида нималарни биласиз?

Bugun 11:551 daqiqa

«PAYNET CRYPTO» Ўзбекистондаги етакчи финтеч-платформа Пайнетнинг шўба корхонаси бўлиб, компания «UZPAYNET» МЧЖнинг тўлиқ шўба ташкилоти ҳисобланади. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги реестрига кўра, Paynet Crypto ҳозирда мамлакатда крипто-депозитарий ва крипто-дўкон лицензияларига эга фаол провайдерлардан бири сифатида фаолият юритмоқда.

Paynet Crypto крипто-хизматлари ҳақида нималарни биласиз?

Stat.uz даги маълумотларга кўра, корхона 16.05.2023 йилда давлат рўйхатидан ўтган. Корхона устав фонди 8 млрд 539 млн 450 минг сўмни ташкил қилади. Корхонанинг 100 фоиз улуши «Paynet» акциядорлик жамиятига тегишли ҳисобланиб, корхона раҳбари сифатида Мўминов Азиз Акмелович кўрсатилган.

Paynet ҳақида

Paynet тўлов хизмати 2005 йилда Ботир Арифжонов томонидан ташкил этилган. Кейинчалик тадбиркор «турли босимлар сабабли» корхонани давлат вакили сифатидаги Халқ банкига сотиб, унинг бошқарувини тарк этган. Йиллар давомида компания Ўзбекистондаги энг йирик тўлов операторига айланди. Платформа орқали 1500 дан ортиқ хизмат кўрсатувчиларга тўловлар амалга оширилади, ойлик фаол фойдаланувчилар сони эса 20 миллиондан ошади. 2025 йилнинг январида компания янги йирик қадам ташлади: Paynet Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ўтказилган уч босқичли танлов натижасида HUMO миллий тўлов тизимини 65 миллион доллар эвазига хусусийлаштиришга муваффақ бўлган.

Крипто бўйича нима гаплар?

2025 йилда Paynet ўзининг энг йирик трансформациясини амалга оширган. Компания «Paynet 2.0» ташаббусини амалга ошириб, унинг доирасида бир вақтнинг ўзида 5 та замонавий молиявий ва инвестициявий маҳсулотни тақдим этди: инвестицион олтин, расмий криптовалута хизмати, банкоматсиз нақд пул ечиш, трансчегаравий пул ўтказмалари ва фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти.

Paynet крипто-ҳамёнида сиз USDT, BTC, ETH, TON, SOL, XRP, BNB, LTC, Tether GOLD каби крипто-активларни харид қилишингиз, сотишингиз, жўнатишингиз мумкин.

Teglar

Mavzuga oid