“Порахўрлик, непотизм, ишхонада ишқ” — Самарқандда амалдорларга нима бўляпти? | Fikr vaqti
Сўнгги вақтларда Самарқанд вилоятида айрим амалдорлар билан боғлиқ порахўрлик, непотизм ва хизмат одобига зид ҳолатлар ҳақидаги хабарлар кўпайди. Бу ҳолатлар нимадан далолат беради — бошқарувда тартиб бўшашганми ёки назорат кучайгани учун шундай ҳолатлар кўпроқ очиқлана бошладими?
Янги дастур сарлавҳасиданоқ тушуниб улгурдингиз: бугун Самарқанд вилоятидаги катта-кичик амалдорлар билан содир бўлаётган ва кўпайиб бораётган нохуш ҳолатлар ҳақида гаплашамиз.
Биласиз, охирги вақтларда бу вилоят амалдорларининг баъзилари иқтидорли болалар учун мўлжалланган тадбирга ўз фарзандини юборгани, расмий делегациялар таркибига аёли, фарзанди ва ҳатто ҳайдовчисини қўшиб юборгани, пора билан қўлга тушгани, иш жойида ишқий муносабат билан қўлга тушгани каби салбий ҳикояларда қаҳрамон бўлиб чиқди.
Шуларни ўқиркансиз, савол туғилади: Самарқанд вилоятидаги раҳбар кадрлар билан боғлиқ бу каби ҳолатлар нимани англатади? Вилоятда тартиб бўшашиб кетдими ёки аксинча, назорат кучайганининг белгисими бу? Умуман, мансабдорларнинг масъулияти ва ахлоқий меъёрлари устидан назорат бугун қандай аҳволда?
Дастур давомида шу ва бошқа саволларни самарқандлик журналист Анвар Мустафоев ва ҳуқуқ ҳимоячиси Мирзо Субхонов билан муҳокама қилдик.
Teglar






