add

Путин жиддий баёнот билан чиқди: У тўхташ ниятида эмас

Kecha 21:5813052 daqiqa

Унинг даъвосига кўра, Украинадаги можарони айнан Ғарб амалда бошлаб берган.

Путин жиддий баёнот билан чиқди: У тўхташ ниятида эмас

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги уруш учун жавобгарлик гўёки Москва зиммасида эмас, балки Ғарб давлатлари зиммасида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айнан Ғарб можани «амалда бошлаб берган», Россия эса 2022 йилда уруш бошламаган.

Россия Мудофаа вазирлиги йиғилишида сўзга чиққан Путин Европа Россиянинг тез заифлашиши ва парчаланишини кутганини айтди. Унинг сўзларига кўра, европалик сиёсатчилар мамлакатнинг эҳтимолий ҳалокатидан «фойда кўриб қолишни» режалаштиришган.

«Европалик югурдаклар мамлакатимиз парчаланишидан фойда кўриш, ўтган тарихий даврларда йўқотилган нарсаларни қайтариб олиш ва қасос олишга уриниш умидида дарҳол Байден маъмурияти ишига қўшилди», — деди Путин.

Путин, шунингдек, Россия қуролли кучларининг ҳаракатлари туфайли сезиларли даражада «суверен давлат мақомини қайтариб олганини» айтди. У Россия ядровий салоҳияти «бошқа ядровий давлатларникидан кўра замонавийроқ эканини ва мамлакат хавфсизлигини таъминлашда асосий рол ўйнашда давом этишини» алоҳида қайд этди.

​Украина ҳақида гапирар экан, Путин унинг давлатчилиги гўёки парчаланиш босқичида эканини даъво қилди. Бунга мисол сифатида у украиналик амалдорлар томонидан маблағларнинг сарфланиши билан боғлиқ коррупция можароларини келтириб ўтди.

Президент Москва Ғарб томонидан ўтмишда берилган, жумладан, НАТОнинг шарққа томон кенгаймаслиги ҳақидаги «ваъдаларнинг бажарилишини» талаб қилишини яна бир бор таъкидлади. Унинг иддао қилишича, ушбу мажбуриятлар бажарилмаган.

​Путин, шунингдек, Россия Ғарбнинг «тенг ҳуқуқли қисми»га айлана олмаганини, Ғарбда эса таназзул юз бераётганини қўшимча қилди.

Teglar

Mavzuga oid