add

Қайси банклардан кредит карта очса бўлади?

Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги 35 та банкдан 7 таси кредит карта таклиф қилмоқда. Vaqt.uz қандай қилиб кредит карта очиш ва уларнинг шартлари ҳақида маълумот беради.

Қайси банклардан кредит карта очса бўлади?

Бундан бир неча йил олдин кредит карталари ҳозиргидек оммабоп эмасди. Бироқ, банклардаги қулай таклифларнинг кўпайиб бориши ортидан сўнгги йиллларда кредит карталардан фойдаланиш кўпаймоқда. 

Кредит картаси — банкнинг кредит маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар учун нақдсиз тўлашда ишлатилиши мумкин бўлган банк картаси.

Кредит картанинг қулайлиги фоизлар рухсат берилган лимит доирасида эмас, балки ҳақиқатда ишлатилган маблағлар бўйича ҳисобланади.

1

Foto: Markaziy bank

Ўзбекистонда айни пайтда 35 та банкдан 7 тасида кредит карта расмийлаштириш мумкин. Лимит худди микроқарзлар каби максимал 100 млн сўмгача. 

“Агробанк” кредит картаси

Фоизи — иш ҳақи лойиҳасидаги бюджет ташкилотлари ходимлари учун 27 фоиз, расмий даромадга эга ўзбекситонликлар учун 30 фоиз;

Лимит — 100 млн сўмгача;

Фоизсиз давр — йўқ;

Нақд пул ечиш — фақат банкомат комиссияси;

Картани амал қилиш муддати — 4 йил.

Батафсил маълумот

Ушбу банк кредит карталари “Агробанк”дан ойлик оладиган бюджет ташкилоти ходимлари учун айни муддао. Картани банкка бориб расмийлаштириш керак. 

“Инфинбанк”дан “Infinblack”

Фоизи — 25,55 фоиздан 54,75 фоизгача;

Лимит — 100 млн сўмгача;

Фоизсиз давр — 50 кун;

Нақд пул ечиш — 2 фоиз;

Картани амал қилиш муддати — 5 йил.  

Батафсил маълумот

“Infinblack” кредит картаси фоизсиз даври туфайли фойдали бўлиши мумкин. Карта учун онлайн ариза қолдириш имконияти бор. 

“ТБC Банк”нинг “Osmon”и 

Фоизи — 50 фоизгача;

Лимит — 100 млн сўмгача;

Фоизсиз давр — 25 кундан 55 кунгача;

Нақд пул ечиш — 3 фоиз + банкомат комиссияси;

Картани амал қилиш муддати — 5 йил.  

Батафсил маълумот

“Osmon Card” кредит картаси фоизсиз даври энг кўп кредит карталардан бири ҳисобланади. Картани онлайн расмийлаштирилади ва манзилгача етказиб берилади. 

“Ипак йўли банк”нинг “Имкониятлар картаси” 

Фоизи — 50 фоизгача;

Лимит — 50 млн сўмгача;

Фоизсиз давр — 55 кунгача;

Нақд пул ечиш — 2,5 фоиз + банкомат комиссияси;

Картани амал қилиш муддати — 5 йил.  

Батафсил маълумот

“Имкониятлар картаси” VISA тўлов тизимида ишлайди ва ундан бутун дунё бўйлаб фойдаланиш мумкин. Карта эгалари учун ҳар бир харидга 0,5 фоиз кешбэк ҳам тақдим қилинади. 

“СҚБ” 

Фоизи — 26,9 фоиз;

Лимит — 100 млн сўмгача;

Фоизсиз давр — 55 кунгача;

Нақд пул ечиш — 1,9 фоиз + банкомат комиссияси;

Картани амал қилиш муддати — 3 йил.  

Батафсил маълумот

“СҚБ”нинг “Янги кредит картаси”ни олиш имконияти айни пайтда вақтинчи тўхтатилган. Бироқ, фоиз ставкасининг жозибадорлиги кредит карта қайта йўлга қўйилганда эътибор қилишга арзийди. 

“Ҳамкорбанк” кредит картаси

Фоизи — 40 фоиз;

Лимит — 50 млн сўмгача;

Фоизсиз давр — 50 кунгача;

Нақд пул ечиш — 2 фоиз + банкомат комиссияси;

Картани амал қилиш муддати — 4 йил.  

Батафсил маълумот

“Ҳамкорбанк” кредит картасига иловада ариза бериб, банкдан олиш мумкин. 

“АВО банк”

Фоизи — 74,9 фоизгача;

Лимит — 100 млн сўмгача;

Фоизсиз давр — 45 кунгача;

Нақд пул ечиш — 29 000 сўм + 8,9 фоиз (“АВО” банкоматларидан 1 фоиз);

Картани амал қилиш муддати — 4 йил.  

Батафсил маълумот

“АВО банк” кредит картасидан биринчи харид учун 100 фоизгача кешбэк тақдим қилинади. Кейинги харидлардан эса 1 фоизгача кешбэк олиш имконияти бор. 

Аксарият кредит карталар ВИСА тўлов тизимига уланган ва улардан чет элда ҳам фойдаланиш мумкин. 

Кредит карта очиш жараёнида барча банклардаги шартлар билан танишиб чиққан маъқул. Ҳавола орқали банкларнинг расмий сайтидан батафсил маълумот олиш тавсия қилинади. 

Кредит карта учун банк билан кредит шартномасини тузаётганда шартнома билан тўлиқ танишиб чиқиш зарур. 

Белгиланган суммани ўз вақтида қайтармаслик кредит тарихининг ёмонлашишига, пеня ва жарималарга сабаб бўлади.

Teglar

Fozil Qambarov

Fozil QambarovMaqolalar soni: 17

Barchasi

Mavzuga oid