add

Қодировдан болаларига совға: Президентнинг фарзандларига тегишли қимматбаҳо уйлар аниқланди

Bugun 13:381 daqiqa

9 ёшли Абдуллоҳ ва 19 ёшли Али Қодировларнинг Грозний марказидаги ҳовлилари топилди. Мулклар отасининг резиденцияси яқинида жойлашган.

Қодировдан болаларига совға: Президентнинг фарзандларига тегишли қимматбаҳо уйлар аниқланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўққиз ёшли ўғли Абдуллоҳ Қодиров Грозний марказида элита ҳовлига эгалик қилади. Бу ҳақда «Можем объяснит» нашри «Росреестр»нинг сизиб чиққан базаларига таяниб ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Абдуллоҳ Қодировга икки минг квадрат метр майдонга эга уй ва тўрт минг квадрат метр майдонга эга ер участкаси тегишли. «Можем объяснить» кўчмас мулк қийматини 800 миллион рубл (10 млн доллардан ортиқ)га баҳоламоқда.

9 ёшли Абдуллоҳ қандай қилиб мулкдорга айланган?

Ер участкаси ва уйни дастлаб Қодировнинг ўзи ижарага олган (айнан кимдан эканлигига аниқлик киритилмаган), бироқ кейинчалик у буни ўғлига ўтказиб берган ва 2023 йилда у мулкдорга айланган.

Шунингдек, «Можем объяснить» Росреестр базасида 19 ёшли Али Қодиров номига ёзилган Грозний марказидаги уй ва ер участкасини топган. Уларнинг қиймати 500 миллион рубл (6,4 млн доллар)га баҳоланмоқда.

Нашрга кўра, Али ва Абдуллоҳ Қодировларнинг уйлари Чеченистон раҳбарининг қароргоҳидан 300 метр масофада жойлашган.

Teglar

Mavzuga oid