add

Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти аҳолиси кучли шамол ва чанг-тўзонлардан огоҳлантирилди

27.10.2025 | 12:551801

Ўзгидромет 27 октябр куни Қорақалпоғистон ва Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги секундига 18 метргача етиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти аҳолиси кучли шамол ва чанг-тўзонлардан огоҳлантирилди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази 27 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятининг айрим туман ва шаҳарларида шамол секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.

Ўзгидромет шу ҳудудлар аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришни сўради. Очиқ ҳаводаги фаолиятларни вақтинча чеклаш, зарурат бўлмаса узоқ масофага чиқмаслик тавсия қилинмоқда. Шунингдек, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақишлари керак айтиб ўтилган.

Теглар

Мавзуга оид